1

Навоийда инспекция бошлиғи қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.07.2023, 18:19
Навоийда инспекция бошлиғи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар берди.

Унда Зарафшон шаҳар табиат ресурслари инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Н.Я. фуқаролар Н.Ҳ ва К.М.ни танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни таниши М.О.га қолдириб, Зарафшон шаҳар 12-кичик туман 51-уйнинг олдига келган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1