АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда Isuzu ағанаши оқибатида 2 фуқаро машина ичида қолиб кетди

Бугун, 19 июль куни соат 14:02 атрофида Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ФВБга Isuzu русум...

Бугун, 19 июль куни соат 14:02 атрофида Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ФВБга Isuzu русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб, автомашина салони ичидаги 2 нафар фуқаронинг қисилиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат "Ғузор – Самарқанд" йўналиши А-378 йўлининг 90-километрида содир бўлган.

Зудлик билан 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб, қутқарувчилар томонидан атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган 2 нафар фуқаро автомашина ичидан олиб чиқилган.

Таъкидланишича, фуқаролар туман тиббиёт бирлашмасига юборилган.

Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши,- дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар