АсосийDunyo

Тожикистон президенти бешинчи марта Умра зиёратини адо қилди

'Тожикистон президенти бешинчи марта Умра зиёратини адо қилди'ning rasmi

Саудия Арабистонида бўлиб турган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 19 июль куни мусулмонлар учун муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиб, Умра зиёратини амалга оширди. Бу ҳақда республика раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

"Эмомали Раҳмон Марказий Осиё ва Форс кўрфази давлатлари раҳбарлари билан учрашишдан олдин Маккага йўл олди. Президент эҳром кийиб, Аллоҳнинг уйига кириб, Каъбатуллоҳ ичида 2 ракат нафл намозини ўқиди. Шундан сўнг, Сафо ва Марво тепаликларига чиқиб, Замзам қудуғидан сув ичди", - дейилади хабарда.

У Саудия Арабистонига расмий ва амалий ташрифлари чоғида бешинчи марта Маккани зиёрат қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар