Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз тумани Шаматон маҳалласи ҳудудидаги боғчада тарбияланувчиларнинг қатиқдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, охирги кунларда Шаҳрисабз тумани ва Шаҳрисабз шаҳри ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида болаларнинг овқатдан заҳарланиши бўйича биронта мурожаат қайд этилмаганини маълум қиламиз.






