1

Хоразмда конфетлар орасига яширилган 580 грамм гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 20.07.2023, 16:57
Хоразмда конфетлар орасига яширилган 580 грамм гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Урганч халқаро аэропорти” яқинида тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда давлат Божхона қўмитаси Darakchi.uz'га маълум қилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, юртимизга учиб келган фуқаро С.А. томонидан конфетлар орасида яширинча олиб келинган 10 дона целофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 175 граммга тенг бўлган “героин” гиёвандлик воситаси ҳамда 16 дона целофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 405 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёвандлик воситасини фуқаро М.А. қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1