1

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотишга уринган шахс жиноят устида ушланди

ЖИНОЯТ 20.07.2023, 20:21
Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган дўконни сотишга уринган шахс жиноят устида ушланди

Пойтахтдаги савдо мажмуаларидан бирида ишловчи, 1977 йилда туғилган М.И. ўзига тегишли бўлмаган 4 метр квадрат майдонга қурилган дўконни Ж.И.га сотишга ваъда берган.

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 15.30 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида М.И. 15 000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларни Ж.И.дан олаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) ҳамда 28,211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1