Чимкент шаҳар ҳокимининг 49 ёшли ўринбосари Мақсут Исохов коррупцияда гумонланиб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
"Ушбу факт бўйича терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва барча зарур тергов-тезкор тадбирлари амалга оширилмоқда. Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, тергов манфаатларига дахлдор бошқа маълумотлар ошкор этилиши мумкин эмас. ”, — дейилади КНБ матбуот хизмати.
Мақсут Исохов 2020 йил февраль ойида Чимкент ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди. Шаҳар ҳокимлигида транспорт ва автомобил йўллари, меҳнат инспекцияси, туризм, жисмоний тарбия ва спорт, ахборот хавфсизлиги ва аҳолига хизмат кўрсатиш, шунингдек, рақамлаштириш, ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати масалаларини назорат қилган.






