АсосийJamiyat

Ўзбекистонда жазони ўтаб чиққанларни ишга олганларга субсидия берилиши мумкин

'Ўзбекистонда жазони ўтаб чиққанларни ишга олганларга субсидия берилиши мумкин'ning rasmi

Муҳокамалар порталига таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш, ижтимоий мослашувини тизимли равишда ташкил этиш мақсад қилинган  ҳукумат  қарори аниқланди. 

Унда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • Таълим муассасалари битирувчилари ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  • Тегишли ташкилотлар базасини “Бандлик хизмати” ахборот тизимига интеграция қилиш орқали, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг бандлик ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш тизими жорий қилинади. 

Бунда, битирувчилар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг бандлик ҳолатини реал вақт режимида аниқлаш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.  

Шунингдек, 2023 йил 1 ноябрдан 2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига ишга қабул қилган жазони  ижро этиш муассасаларидан озод этилган ҳар бир шахс учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир марталик субсидия ажратилиши ҳам белгиланган. 

Бунда, 

  • субсидия, ишга жойлаштирилган шахс иш жойида камида 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг тўланади;
  • ички ишлар органлари томонидан фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотни меҳнат органларига тақдим этиб борилади.

 

    Бошқа янгиликлар