АсосийDunyo

Путиннинг ашаддий танқидчиси Игор Стрелков Москвада ҳибсга олинди

'Путиннинг ашаддий танқидчиси Игор Стрелков Москвада ҳибсга олинди'ning rasmi

 Москвада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Донецк халқ республикаси (ДХР) қўшинларига раҳбарлик қилган Игор Стрелковни ҳибсга олди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Қайд этилишича, Игорь Стрелковнинг ҳибсга олинганини унинг адвокати Александр Молохов ҳам тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, уни бугун, 21 июль куни тушга яқин уйидан олиб кетишган. Ҳозирда Тергов қўмитаси ходимлари унинг яшаш жойида тинтув ўтказаётгани айтилмоқда.

Терговни Федерал хавфсизлик хизмати олиб боради. Айбланувчининг адвокати Александр Молохов  ҳозирда Стрелковнинг қаердалигини қидирмоқда. У Россия Федерацияси Тергов қўмитасига кетаётганини қайд этди.

Стрелковнинг Telegram’ида унинг рафиқаси Мирослава Регинскаянинг хабари пайдо бўлди. Унинг сўзларига кўра, у Тергов қўмитаси вакиллари келганида уйда бўлмаган.

“Дўстларим орқали эримга нисбатан Жиноят кодексининг 282-моддаси (экстремизм) бўйича айблов қўйилганини билдим”, — дейди Стрелковнинг рафиқаси.

2022 йил февраль ойидан бери  Стрелков уруш ҳудудига боришга тайёрлигини бир неча бор эълон қилган, шу билан бирга, мамлакат раҳбарияти ва Мудофаа вазирлиги, Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов ва ”Вагнер” асосчиси Евгений Пригожинни танқид қилган.

Стрелков Гаага туман суди томонидан сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У 2014 йил августида Малайзиянинг Boeing ҳалокатида айбдор деб топилганди. Стрелков суд мажлисларида қатнашмаган ва ўз айбини қатъиян рад этган.

    Бошқа янгиликлар