Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Депутатлар томонидан Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович номзоди Гулистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Маълумот учун:
Улмас Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.





