АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда 4 машина иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди (фото+видео)

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 20 июль куни соат 18:30 атрофида Сирдарё туман...

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 20 июль куни соат 18:30 атрофида Сирдарё тумани "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган.

 Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда "Тошкент-Термиз" йўналишида ЗИЛ автомашинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Spark автомашинаси келиб урилган. Шундан сўнг, Spark'нинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 автомобили Spark автомашинасининг ортидан урилиб, Spark'ни қатнов қисмининг бошқа йўналишига чиқариб юборган.

Натижада Nexia-2 автомобили ЗИЛга урилган. Nexia-2 ортидан ҳаракатланиб келаётган Howo юк автомобили ҳайдовчиси ҳаракатни тўхтата олмай, Nexia-2 нинг орқа қисмига урилган. Nexia-2 ЗИЛ ва Howo русумли автомашиналарининг ўртасида қолиб кетган.

Мазкур ЙТҲ оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Spark автомобили йўловчиси Сирдарё тумани Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ушбу ЙТҲ сабаб М-34 автойўлининг 98-кмда тирбандлик юзага келган эди. Керакли чора-тадбирлар кўрилиб, ҳозирда автомобиль ҳаракатлари йўлга қўйилган.

    Бошқа янгиликлар