АсосийЖАМИЯТ

“Аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин”. Алишер Қодировнинг илмсиз одам камбағал бўлади деган фикрига Дониёр Ғаниев жавоб қайтарди

Депутат Алишер Қодиров Twitter’даги саҳифасида ёзган навбадаги  твити муҳокамаларга с...

Депутат Алишер Қодиров Twitter’даги саҳифасида ёзган навбадаги  твити муҳокамаларга сабаб бўлди.

Депутат:

“Ўзбекистонда камбағаллик йўқ деб узоқ йиллар ўзимизни алдаб келдик. 7 йил аввал, халқаро мезонларга кўра Ўзбекистонда 34 фоиз аҳоли камбағал эди, 2023 йилда бу кўрсаткич 14 фоизгача қисқарибди. Халқаро мезонлар ўз йўлига, камбағаллик – мағлубиятга розилик, деб ўйлайман.

Ким камбағал бўлади? Биринчи навбатда ҳаракати йўқ, илми йўқ, ҳунари йўқ одам камбағал бўлади! Кимдир ҳаёти давомида имконият изласа, кимдир айбдор излайди. Менимча, давлат қанча ҳаракат қилмасин, мағлублар камбағал бўлиб қолаверади”, — деб ёзган.

Депутат Дониёр Ғаниев эса Алишер Қодиров фикрларига ўз муносабатини билдирди:

“Тўғри, илми, ҳунари йўқ, дангаса одам камбағал бўлиши мумкин. Лекин бу ҳамма камбағал шундай дегани эмас. Худди аҳмоқ одамлар ҳам депутат бўлиши мумкин, лекин бу ҳамма депутат аҳмоқлигини англатмагандек. Нобел совриндорлари А.Банержее ва Э.Дуфлонинг (‘Поор эcономиcс’) фикрича, одамлар меҳнат қилмагани учун эмас, балки кўп ҳолларда ‘камбағаллик қопқони’ (очлик, касаллик, ишсизлик, таълим ололмаслик)га тушиб қолиши ортидан қашшоқликдан чиқолмайди”.

    Бошқа янгиликлар