АсосийJamiyat

Ўзбек-туркман чегара ҳудудида савдо маркази қурилади

'Ўзбек-туркман чегара ҳудудида савдо маркази қурилади'ning rasmi

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига ўзбек-туркман чегараси ҳудудида савдо марказини лойиҳалаш ва қуриш бўйича шартнома тузишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Шартнома, шунингдек, қўшни ҳудудни ободонлаштириш ва алоқа, электр ва сув таъминоти учун ташқи муҳандислик тизимларини ётқизишни ҳам ўз ичига олади.

Мазкур объект Туркманистоннинг қўшни давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек, Туркманистон ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2021 йил 5 октябрда имзоланган Туркманистон-Ўзбекистон чегарасидаги савдо зонаси – савдо марказини ташкил этиш ва тартибга солиш тўғрисидаги битимга мувофиқ қурилади.

Ҳужжатда қурилиш ишларини 2023 йил июль ойида бошлаш ва савдо марказини 2025 йил июль ойида фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолда топшириш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда Туркманистон давлат ахборот агентлиги.

    Бошқа янгиликлар