1

Қўшни давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклашди

СИЁСАТ 24.07.2023, 13:15
Қўшни давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклашди

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон етакчилари билан телефонь орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. 

Суҳбат аввалида қўшни давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан самимий табриклаб, биродар Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан саноат, автомобилсозлик, тўқимачилик ва электротехника тармоқларида, энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича ҳамда ҳамкорликнинг бошқа соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини амалга оширишда эришилаётган натижалар ҳақида суҳбатлашган бўлса, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан Етакчилар яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича кўриб чиқдилар.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда икки томонлама муносабатлар кун тартибини аниқ амалий  мазмун билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Етакчилар ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни янада фаоллаштириш, жумладан, қўшма кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш, ёшларни кенг жалб қилган ҳолда маданий ва спорт тадбирларини уюштириш муҳимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1