Ижтимоий тармоқларда Олмалиқда бир эркак ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлагани акс этган видео тарқалган эди.
Ушбу видеодаги фуқаро ИИБ томонидан қўлга олингани хабар қилинди.
Бош прокуратура томонидан маълум қилинишича, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.






