АсосийMadaniyat

Кореяда намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди

'Кореяда намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди'ning rasmi

Жанубий Кореянинг етакчи медиа компанияси ҳисобланмиш “Korean Broadcasting System” (KBS) миллий телеканали орқали Ўзбекистон туризм имкониятлари ҳақида “Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати” номли ҳужжатли филм намойиш этилди.

1 июль куни эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4.8 фоизини қамраб олган. Маълум қилинишича, бу йил бошидан буён KBS миллий телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлар қамрови бўйича иккинчи рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатли фильм мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва бу орқали юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Кореянинг “Korean Broadcasting System” миллий телеканали ижодкорлари томонидан жорий йилнинг июнь ойида тасвирга олинган эди.

Тасвирга олиш гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлиб, филмда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумот учун, “Дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш” телелойиҳаси KBSнинг энг яхши саёҳат дастури бўлиб, Кореянинг потенциал сайёҳлари орасида энг машҳур дастурлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ҳақида ушбу теледастур орқали бундан олдин 3 та катта материал кенг ёритиб ўтилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар