АсосийJinoyat

Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини қаноатлантириб беришни ваъда қилган фирибгар 25 000 АҚШ доллар билан қўлга тушди

'Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини қаноатлантириб беришни ваъда қилган фирибгар 25 000 АҚШ доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда фуқаро У.Д. Россия давлати фуқароси А.Ш. ва бошқаларнинг “Ў.Т.” МЧЖга етказиб берган ишлаб чиқариш ускуналари учун 3,6 млн АҚШ долларини ундириб бериш ҳақидаги Тошкент шаҳар иқтисодий судига киритган даъво аризасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 50 000 АҚШ доллари эвазига қайта кўриб чиқилишини таъминлаб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида қарор чиқартириб беришини айтиб, келишилган пулдан 25 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар