1

Самарқандда 45 ёшли эркак 15 ой давомида 10 ёшли жиянига жинсий зўравонлик қилиб келгани маълум бўлди

ЖИНОЯТ 24.07.2023, 18:22
Самарқандда 45 ёшли эркак 15 ой давомида 10 ёшли жиянига жинсий зўравонлик қилиб келгани маълум бўлди

Бу ҳақда ”Не молчи” лойиҳаси хабар берди.

Аниқланишича,  Самарқанд вилояти туманларидан бирида 2013 йилда туғилган қиз 2022 йилнинг февраль ойидан 2023 йилнинг июнь ойигача ўз тоғаси томонидан зўравонликка учраган. 

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, 1978 йилда туғилган Н.Т. қизга зўрлик ишлатган ва қўрқитиб келган. Унга яланғоч ҳолатда жинсий аъзоларини кўрсатиб, уни ҳам ечинтириб жинсий алоқа қилишга ундаган.

Эркакка нисбатан ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унга кўра, 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган. Айни пайтда эркак ҳибсга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1