АсосийJinoyat

Навоийда 19 нафар шахснинг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари ушланди

'Навоийда 19 нафар шахснинг имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан  терговга қадар текширувлар ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда “N.G.”,  “B.B.” ва “B.T.” МЧЖ масъул шахслари 19 нафар фуқаронинг номига пазандачиликни ташкил қилиш, тик қудуқ қазиш учун жами 804,8 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, фуқароларга таъминотчи корхона сифатида маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар