"Қамчиқ" довонидан ўтувчи автомобиль йўлида (А-373 йўлининг 260-километри) ҳаракат қисқа муддатга чекланди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари томонидан режали ўқув машғулоти ўтказилиши муносабати билан халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи қисмида (260-километрида) транспорт воситаларининг ҳаракати бугун соат 10:00 дан вақтинча, қисқа муддатга чекланди.
"Ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя этишларини сўраймиз", - дейилади хабарда.






