АсосийЖАМИЯТ

⚡️ Ўзбекистонда сув нархи икки бараварга оширилмоқда

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархлари оширилмоқда. Жумладан, "Ўзсувтаъминот" маъсулияти...

Ўзбекистон ҳудудларида сув нархлари оширилмоқда. 

Жумладан, "Ўзсувтаъминот" маъсулияти чекланган жамиятига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга, бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилади.

"Тошкент сув таъминоти" корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади. 

Компания сув нархлари оширилиш сабабини тизимни модернизация қилишга талаб этиладиган харажатлар зарурлиги билан изоҳлади. 

Шунингдек, Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан 2023 йил 17 июлда Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

Унга кўра, вилоятда аҳоли истеъмолчиларига 1 м³ ичимлик суви нархи 2000 сўм, оқова сувдан фойдаланганлик 1 м³ учун 1000 сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 июлдаги қарори билан янги тарифлар (нархлар) тасдиқланган. Ичимлик суви нархи вилоятда қарийб 2 бараварга оширилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар