АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди

'Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 27–30 июль кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли сел хавфи борлиги эълон қилинди.

Бу ҳақда "Ўзгидромет" директори ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Огоҳлантириш хатида тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган. Сел хавфи мавжуд ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар