Япония аҳолиси 2022 йили қарийб 800 мингга камайиб, 122,42 миллион кишига етди. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Мамлакат аҳолиси кетма-кет 14 йилдирки, сўнгги йилларда эса тезроқ камайиб бормоқда. Статистикага кўра, 2022 йилда Японияда 1,56 миллион ўлим ҳолати қайд этилган — бу статистика тарихидаги рекорддир. Мамлакатда бир вақтнинг ўзида туғилганлар сони биринчи марта 800 мингдан паст бўлган — 771 минг.
Япониянинг барча 47 префектурасида биринчи марта аҳоли сони камайди. Яна бир рекорд – мамлакатда доимий яшаётган чет эл фуқаролари сонининг 10,7 фоизга ошгани. Уларнинг сони қарийб 3 миллион кишига етди. Чет элликлар сони ҳисобга олинганда ҳам, Япония аҳолиси 511 минг кишига камайиб, 125,42 миллион кишини ташкил этмоқда.






