АсосийJamiyat

Миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилмоқда

'Миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги ПҚ–181-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан Адлия вазирлигида Миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш бошқармаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларда ЖСТ масалалари бўйича таркибий бўлинмалар ташкил этилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигида ташкил этилган мазкур бошқармага миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан мазкур соҳада амалга оширилаётган ишларни мониторинг ва таҳлил қилиб бориш функцияси юклатилди.

Таъкидлаш лозимки,миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари 
ва қоидаларига уйғунлаштириш ЖСТга аъзолик масалаларини жадаллаштиришнинг асосий элементи ҳисобланади. 

Шунга мувофиқ, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши томонидан Қонунчиликни мослаштириш бўйича янгиланган иш режаси (Updated LAP) тасдиқланди ва 46 та 
чора-тадбирларни ўз ичига олган ушбу ҳужжат ЖСТ Котибиятига белгиланган тартибда тақдим этилди.

Мазкур режа ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 июндаги ПҚ–181-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда истиқболдаги вазифаларни муҳокама қилиш мақсадида Адлия вазирлигида масъул давлат органлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тадбир давомида Қонунчиликни ЖСТ битимларига мослаштириш бўйича янгиланган иш режасининг ҳар бир банди бўйича вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар батафсил таҳлил қилинди ва уларни амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

    Бошқа янгиликлар