АсосийDunyo

Измир ва Бодрум “MICHELIN go Guide”нинг Туркия харитасига қўшилди

'Измир ва Бодрум “MICHELIN go Guide”нинг Туркия харитасига қўшилди'ning rasmi

Измир ва Бодрум, Истанбулдан кейинги MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилди.

Навбатдаги икки манзилнинг бу рўйхатга киритилиши, Туркиянинг сайёҳлар учун ҳаяжонли ва ёқимли таомланиш нуқтаси эканини тасдиқлайди.

Измир ва Бодрум учун ресторан танловлари, 2023 йил 9 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтувчи маросимда эълон қилинади.

Мичелин, “MICHELIN Guide” Туркиянинг Измир ва Бодрум шаҳарларига томон кенгайтирилганлигини мамнуният билан эълон қилади. Турк Эгей ва Ўрта Ер денгизи ошхона анъаналари ва миллийликка асосланган Измир ва унинг атрофида кўплаб таомланиш имкониятлари, жумладан, мафтункор Урла шаҳри мавжуд. Гастрономик ва замонавий ресторанлардан тортиб, янгича услубда безатилган қаҳвахоналар, анъанавий ва машҳур кафеларгача Измир ўзининг турли хил лаззатлари билан ажралиб туради. Кўпинча ўз ота меросини замонавий тарзда халққа етказиб беришни хоҳлайдиган, ёш, маҳаллий ошпазлар томонидан бошқариладиган кўплаб ресторанлар Эгей миллий таомлари, янги тутилган балиқлар ва витаминларга бой салатларни таклиф қилишади.

Муғлада жойлашган Туркиянинг энг машҳур сайёҳлик марказларидан бири бўлган Бодрумда, осиё ва италияликларнинг энг машҳурлари билан халқаро таомларни таклиф қилувчи ресторанлар, айниқса, денгиз лаззатлари билан танилган турк ресторанларининг мукаммал бирлашуви, ноодатий таомлар саҳнасини шакллантиради. Бу ерда ҳашаматли дам олиш масканлари, энг яхши овқатланиш тажрибалари ва бошқалардан ажралиб туриш, яъни, креативликка урғу берилади.

        MICHELIN Guide халқаро директори Гвендал Поулленнес: "Ўтган йили Истанбулни Туркиядаги илк манзил ўлароқ қайд этганимиздан сўнг, бизнинг мутахассисларимиз Измир ва Бодрумни ўзларининг навбатдаги йўл хариталарига қўйганидан барчамиз мамнунмиз. Дарҳақиқат, бу икки манзил нафақат унутилмас маданий ва сайёҳлик тажрибалари учун керакли ерлар, балки айни пайтда барча томонидан кашф этилиши зарур бўлган ошхона саҳналарига ҳам эгадир. Ушбу икки янги ҳудудлар MICHELIN Guide оиласига қўшилиши ортидан, Туркиянинг эътибор қаратилиши зарур бўлган гастрономик жойлар эканлиги ҳақидаги хабарни дунёга ёйишни чин дилдан умид қиламан".

Туркия Республикаси Маданият ва туризмвазири Меҳмет Нури Эрсой: “Истанбулдан сўнг, Измир ва Бодрумнинг «гастро-шаҳар» сифатидаюзага чиққанидан хурсандмиз. Минтақадагииқтидорли хўжаликларнинг сифати билануйғунлашган маҳсулотларимиз эвазига ўзмоҳиятида барқарорлик тушунчасига эга бўлганошпазлик маданиятимизнинг бойлигини дунёганамойиш эта оламиз. Бу лаззатларни татиб кўришучун Измир ва Бодрумга келувчи сайёҳлар, Эгейнинг феруза сувлари, чуқур тарихий мероси ватуризм сифати ҳамда круиз саёҳатлари биланҳайратда қолади." Турк ошпазлик саҳнасининг ўсиббораётган салоҳиятини кўрсатадиган бу икки янгиқўшилган манзиллардан мамнунмиз ва келгусийилларда яна кўплаб шаҳарлар қўшилишигаишонамиз".

2022 йилда биринчи марта нашр этилганMICHELIN Guide Истанбул, Туркиянинг энг йирикшаҳрининг гастрономик хилма-хиллиги ватаомларини очиб берувчи 5 Мичелин юлдузли (1 таси 2 Мичелин юлдузли, 4 таси Мичелинюлдузли) умумий 53 та ресторанларини таклифэтади. MICHELIN Guide Истанбул турли хилмавсумий ва махсус таомларни таъкидлашданташқари, гастрономик бистролардан тортиб, ҳашаматли ва анъанавий бўлган, бошқалариданажралиб турадиган ресторанларга алоҳида эътиборқаратди.

У қамраб олган барча йўналишларда бўлганикаби, Измир ва Бодрумнинг ошпазлик маҳоратигаурғу беради ва MICHELIN Guide тарихийметодологияси асосида улар таклиф қилаётган энгяхши ресторанларни тавсия қилади. Аноним вамустақил назоратчилар, барча тажрибали саноатмутахассислари ва ҳозирда Мichelin гуруҳиходимлари томонидан амалга оширилган ушбуметодология, тавсия этилган озиқ-овқат сифатигақаратилган бўлиб, у 5 мезон бўйича баҳоланади:

- махсулотлар сифати;

- пишириш техникасининг мукаммаллиги;

- лаззатларнинг уйғунлиги;

- ошхонада ошпазнинг маҳорати;

- Вақт ва бутун меню давомида изчиллик.

MICHELIN Guide Истанбул, Измир, Бодрум 2024 ресторанининг тўлиқ танлови 2023 йил 9 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтадиган MICHELIN Guide маросимида эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар