Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 37-42°, жанубда баъзи жойларда 43-44° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, кечга томон 12-17 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38-40° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.
27.07.2023 08:03
Кун қиздиришда давом этади: бугун ҳам ҳарорат 44 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинди






