Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги хабарига кўра, Озодбек Аҳмадович Назарбековга Олий аттестация комиссияси қарори билан Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти кенгашининг тавсиясига кўра "Мусиқа санъати" ихтисослиги бўйича профессор илмий унвони берилди.






