АсосийJamiyat

Элликқалъадаги боғчалар ҳароратнинг кескин исиши сабаб 2 кунга ёпилди

'Элликқалъадаги боғчалар ҳароратнинг кескин исиши сабаб 2 кунга ёпилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25-26 июль кунлари ҳаво ҳарорати иссиқ бўлгани болалар соғлигига таъсир қилишини олдини олиш мақсадида туман ҳудудида жойлашган давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий мактабгача таъ лим ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ўз қарорини эълон қилган. 

27 июль кунидан бошлаб тумандаги Давлат ва Нодавлатмактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий мактабгача таълимташкилотлари доимий иш фаолиятига қайтилди.

    Бошқа янгиликлар