Жорий йил 5 августдан бошлаб 98-сонли янги автобус йўналиши қисқармоқда. , 98-сонли "Чилонзор буюм бозори – Электрокабел заводи” йўналиши ҳаракати Электрокабел заводи бекатидан Тошкент МУМ бекатигача қисқартирилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизматининг маълум қилди.
Шунингдек, 60-сонли “Электрокабел заводи – Тошкент МУМ” йўналишида хизмат кўрсатувчи Электорбуслар сони 4 тадан 8 тага оширилади.
98-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Электрокабел заводи бекатигача етиб олиш учун 24-июл кунидан бошлаб Электробуслар асосида ташкил этилган янги 60-сонли “Электрокабел заводи – Тошкент МУМ” йўналиши хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Шу билан бирга 5-август кунидан бошлаб 2-сонли автобус йўналиши қисқартирилмоқда. 2-сонли "Чилонзор 25-даҳаси– Экскаватор заводи” йўналиши ҳаракати Экскаватор заводи бекатидан Амир Темур ҳиёбони бекатигача қисқартирилади.
2-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Экскаватор заводи бекатигача етиб олиш учун 89-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.
Ундан ташқари, 5-август кунидан бошлаб 87-сонли автобус йўналиши қисқартирилмоқда. 87-сонли “Қора қамиш 2/4-мавзеси – Чинни бозори” йўналиши ҳаракати Чинни бозори бекатидан Ал-Хоразмий бекатигача қисқартирилади.
87-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Чинни бозоригача етиб олиш учун 146-сонли автобус йўналиши хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд.






