Наманган вилоятида жойлашган Чодак дам олиш масканида икки қиз арғимчоқдан тушиб кетгани айтилган видео тарқалди. ФВВ ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда ушбу видеодаги ҳолат Чодак дам олиш масканида эмас, бир йил олдин чет мамлакатларнинг бирида содир бўлгани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган ҳолат Ўзбекистонда содир бўлмаган.






