АсосийDunyo

Туркиядаги жазирама ёнғинларни келтириб чиқармоқда

'Туркиядаги жазирама ёнғинларни келтириб чиқармоқда'ning rasmi

Туркияда иссиқлик тўлқинлари бўйича рекордлар янгиланмоқда. Мамлакатда ҳаво ҳарорати мавсумий меъёрдан беш, айрим ҳудудларда эса 10 даражага ошди.  Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Бир вақтнинг ўзида бир нечта шаҳарларда термометрлар 40 даража ва ундан юқорини кўрсатди. Жазирама ҳар куни табиий ёнғинларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Сайёҳлар тўғридан-тўғри соҳилда аланганинг ўчирилишини томоша қилишлари мумкин. Туркиялик ўт ўчирувчиларга ёрдам бераётганлар орасида россиялик мутахассислар ҳам бор.

 26 июн Истанбулда йил бошидан бери кузатилган энг иссиқ кун сифатида қайд этилган эди. Туркия пойтахтида ҳаво ҳарорати деярли 39 даражага етди.

    Бошқа янгиликлар