АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат бироз пасайиб, баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин

'Бугун ҳарорат бироз пасайиб, баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда 40-42° гача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 35-37° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.

    Бошқа янгиликлар