АсосийЖАМИЯТ

Фоторадарлар ва интеллектуал кузатув камераларга оид маълумотлар таҳлили очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд...

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилган аниқ манзиллар, индивидуал тартибда ҳар бир дастурий-техник воситаси қайд этадиган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тури тўғрисидаги маълумотларнинг очиқланиш ҳолати бўйича мунтазам мониторинг олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати. 

Хабарга кўра, Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 25 июль куни ҳолатига Республика ҳудудида ишга туширилган онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар тўғрисида эълон қилинган маълумот Агентлик томонидан таҳлил қилинган.

Маълум бўлишича, бугунги кунда республика бўйича жами 746 та онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар ишга туширилган.

Шунингдек, фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камераларнинг 23 таси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилувчи, 723 таси рухсат этилган ҳаракатланиш тезлигига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини назорат қилишга мўлжалланган стационар радарларни ташкил этади.

Республика бўйича онлайн режимида ишловчи фоторадарлар ва интеллектуал режимида ишловчи камералар сони билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин: 

    Бошқа янгиликлар