АсосийJamiyat

Фарғонада вояга етмаган шахслар тўйхонага ўғирликка тушди

'Фарғонада вояга етмаган шахслар тўйхонага ўғирликка тушди'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қувасой туманида фуқаро М.Б. ўғрилик жинояти юзасидан ИИБга мурожаат қилди. Унда келтирилишича, 11 июл куни номаълум шахс Хувайдо МФЙ ҳудудидаги тўйхонасига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 6 млн сўмлик музлатгич, бир дона нархи 9 млн сўмлик “Клео” номли салқин ичимликлар музлатгичи ва 4 дона нархи 3 млн сўмлик рангли қандилларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж ва вояга етмаган Х.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5-йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар