АсосийЖАМИЯТ

Бўстонлиқда туризм манзиллари кўпаймоқда

Тошкент вилояти “Чорвоқ” туристик зонасида жойлашган ер майдонлари туризм инфратузилмаси о...

Тошкент вилояти “Чорвоқ” туристик зонасида жойлашган ер майдонлари туризм инфратузилмаси объектлари – замонавий меҳмонхоналар, дам олиш масканлари, пикник ва селфи зоналарни барпо этиш шарти билан сотилмоқда. Жумладан, 49,3 гектар ер майдони кўп йиллик ижара ҳуқуқи асосида оммавий савдоларга чиқарилган.

Ижара ҳуқуқи асосида сотилган ер майдонларига белгиланган инвестициявий мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилиши натижасида 14,6 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши ва 240 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Бугунги кунда 11 лот (22,75 гектар) майдонлари 36,7 миллиард сўмга сотилди. Ўз навбатида самарали фаолияти учун 12 тадбиркорга “Чорвоқ” ТРЗ иштирокчиси мақоми берилди. Муҳими, 2023 йилда Туристик зона ҳудудида 300,5 миллиард сўм бўлган, 350 та иш ўринларини яратиш мажбуриятини ўз ичига олган 5 та 700 ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, 1 та электро-эко қайиқлар хизмати ҳамда 1 та 5 қаватли турар жойлари қурилиш ишлари бошланди.

 

    Бошқа янгиликлар