Кеча тунга яқин Тошкентнинг Юнусобод туманида 17 ёшли ўсмир автоҳалокат натижасида вафот этди.
"Репост" нашрига кўра, ўсмир йигит. А.С. машғулотдан уйига қайтаётган бўлган. Йигит йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган вақтда уни 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги катта тезликда келаётган "Малибу 2" автомашинаси уриб юборган. Маълумотларга кўра, машина ичида яна икки киши бўлган.
Тез ёрдам машинаси воқеа содир бўлганидан бир соат ўтиб етиб келгани айтилмоқда. Бу вақтда А.С.дан қон кетаётган бўлган ва йигит вафот этган.
ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий хабар берди.
Маълум бўлишича, 27 июль куни соат 23:15 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида 2002 йилда туғилган О.А. Malibu-2 сини бошқариб кетаётиб, йўлнинг тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш қисмидан кесиб ўтаётган 2006 йилда туғилган А.С.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.






