Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар йўловчи ташувчи автобус йўлини тўсиб, ойнасига тош отди.
Айни вақтда ҳолат сабаблари вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев хабар бермоқда.
"Ўрганишлар якуни билан ушбу ҳолатда иштирок этган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади" дейилади хабарда.






