АсосийDunyo

Канадада авиаҳалокат содир бўлди

'Канадада авиаҳалокат содир бўлди'ning rasmi

Канада тоғларида кичик самолёт қулаб тушди ва камида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform Anadolu агентлигига таяниб.

Самолёт бортида беш йўловчи ва бир учувчи бўлган. Уларнинг ҳаммаси вафот этди.

Маълумотларга кўра, самолёт Калгари шаҳри яқинидаги аэропортдан жума куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида ҳавога кўтарилган. Соат 01:00 атрофида самолёт йўқолгани ҳақида хабар берилган.

Канада транспорт хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

    Бошқа янгиликлар