АсосийJamiyat

Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ бўлади, дам олиш кунларига келиб ҳарорат пасаяди

'Бу ҳафта Ўзбекистонда ўртача иссиқ бўлади, дам олиш кунларига келиб ҳарорат пасаяди'ning rasmi

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, кундуз кунлари ҳаво 35-40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42 даражагача исийди.

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 август куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

31 июль ва 1 августда шимолда ва чўл ҳудудларда, 3-4 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кейинги дам олиш кунлари эса ҳарорат фони бироз пасайиши кутилмоқда, кундузги ҳарорат 33-38 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда: ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-6 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 8-10 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 31 июль-4 августда 38-40 даража атрофида бўлади.

    Бошқа янгиликлар