А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг "Қамчиқ" довони ҳудудидаги қисмига жами 12 та тезликни чекловчи радар қурилмалари ўрнатилди. Бу ҳақида, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар қилмоқда.
"Барча ҳайдовчилардан доимий тарзда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишлари, тезликни белгиланган меъёрдан оширмаган ҳолда ҳаракатланишлари сўралади", - дейилган қисқа хабарда.






