АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда август ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади. Ойнинг даст...

"Ўзгидромет" маълумотларига кўра, ушбу йилнинг август ойи ўртача иссиқ бўлади. Ойнинг дастлабки беш кунлигида максимал ҳаво ҳарорати 35-40 даража атрофида бўлади, сўнгра ҳарорат фони 33-38 даражагача пасаяди.

Қайд этилишича, кейинчалик август ойи ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳарорат асосан 33-38 даража атрофида, айрим кунларда 40 даражагача бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ярмида ҳароратг 30-33 даражагача қисқа муддатли даврга пасайиши мумкин.

Ушбу ойда фақат республиканинг айрим, асосан тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар