АсосийЖАМИЯТ

Эртадан бошлаб икки ҳафтага Тошкентдаги айрим автобуслар жадвалига ўзгариш киритилди

Тошкентда тест синовлари сабаб автобус қатновлари жадвалига ўзгариш киритилади. Бу ҳақда "...

Тошкентда тест синовлари сабаб автобус қатновлари жадвалига ўзгариш киритилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати маълум қилди. 



Қайд этилишича, жорий йил 1-13 август кунлари 2023-2024 ўқув йили учун Тошкент шаҳридаги бир нечта манзилларда тест синовлари ўтказилиши муносабати билан, ушбу манзиллар орқали ҳаракатланувчи шаҳар жамоат транспорти йўналишларининг ҳаракати соат 05:00 дан ташкил этилади.

Бу тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи 19, 50, 63, 115, 85, 88, 152, 24, 51, 67, 91, 93, 95, 140, 2, 38, 89, 136, 44, 68, 155, 17, 58, 60, 76, 53, 64, 65, 141, 196, 133м ва 28м йўналишли автобусларга тегишли.
 

    Бошқа янгиликлар