Ҳиндистонда бир гуруҳ ишчилар устига минора крани қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Ҳодиса Махараштра штатида юз берди. Воқеа ишчилар кўприкли кранни бошқараётган вақтда содир бўлган. Бу йўллар, кўприклар қурилишида ишлатиладиган катта пўлат жисмларни кўтара оладиган, йирик бинолар учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган машина.
Полиция қулаган кран вайроналари остида одамлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Ҳозирда воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.






