Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг (ТДЮ) эксперт баҳосига мувофиқ, биргина 2023 йилнинг ўзида Ўзбекистон давлат бюджетига ноқонуний тамаки маҳсулотларини сотишдан 400 млрд. сўм зарар етказилган. 2023 йил июл ойида унинг бозор улуши 24,8% га етди.
Ўзбекистон бозорида контранбанда тамаки маҳсулотлари асосан иккита белги билан тақдим этилган.

Ноқонуний сигареталар бўйича етакчилар рўйхатини Милано бренди 14,8% улуш билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда — Эссе сигаретлари (6,5%).
2022-йил давомида божхона органлари томонидан 1 млн. 619 минг дона қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш бўйича 338 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган. Улардан 95 минг дона қути (5,9%) бу, Эссе сигаретларидир. 2023-йилнинг 4 ойи давомида божхона органлари томонидан 916 минг дона қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 115 нафар ҳуқуқбузарлик ҳолати қайд этилган. Улардан 157 минг дона қути (17,1%) си — бу, Эссе сигаретларидан иборат.

Яъни, статистик маълумотларга кўра, Эссе сигаретларининг ноқонуний савдоси тобора ўсиб бормоқда. Ушбу сигареталар мамлакатимиз бўйлаб турли савдо нуқталарида кенг кўламда сотилмоқда, акциз белгиларисиз, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг огоҳлантирувчи суратлари ҳамда ёзувларисиз бўлган мазкур тамаки маҳсулотлари, уларнинг келиб чиқиши шубҳали эканлигининг яққол намойиш этади.
Милано сигаретлари бренди ҳақида сўз очилса, бу вазиятда Давлат божхона қўмитаси ушбу тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчига сўровнома билан мурожаат қилган. Компания Ўзбекистон бозорини тўлдирадиган ушбу тамаки маҳсулотлари заводда ишлаб чиқарилмаганини айтиб жавоб йўллаган.
Эссе брендига келсак, шуни таъкидлаш жоизки, уларнинг ишлаб чиқарувчиси — 1899-йилда ташкил этилган Жанубий Кореянинг КТ&G (Korea Tomorrow & Global Corporation) компанияси саналади. Бу обрў эътибор қозонган энг кекса компания ва дунёдаги энг йирик бешта тамаки компанияларидан биридир.

Шу билан бирга, уларнинг маҳсулотлари Ўзбекистон бозорида ноқонуний тарзда сотилмоқда, бу эса ушбу ишлаб чиқарувчи ўз савдо белгисидан контрабандачилар ва нопок тамаки сотувчилари томонидан фойдаланилаётганини билмаслигига шубҳа уйғотади.
Мазкур масала юзасидан Корея элчихонаси ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига сўронома йўлланди, зеро республикамизда КТ&G компаниясининг расмий ваколатхонаси мавжуд эмас. Материал чоп этилиши чоғида ушбу идорадан ҳеч қандай жавоб келиб тушмаган.






