АсосийJamiyat

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун янги тиббиёт марказ ташкил этилади

'Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун янги тиббиёт марказ ташкил этилади'ning rasmi

Президентнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Унга кўра:

  •  юртимизда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш;

 

  •  “марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ушбу марказ фаолиятини ташкил этиш;

 

  • ушбу йўналишларда тиббий кадрларни тайёрлаш ва илм-фанни ривожлантириш;  

 

  •  аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш;

 

  •  давлат муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар