АсосийЖАМИЯТ

1 августда туширилгани айтилаётган тест саволлари расми тарқалди

Кеча, 1 августдан, 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлар...

Кеча, 1 августдан, 2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланди. Ижтимоий тармоқларда мазкур имтиҳонга тегишли экани айтилган суратлар тарқалди. 
Билимни баҳолаш агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга изоҳ берди.

Изоҳда айтилишича, тест синовлари бошланиши билан айрим Телеграм каналлар томонидан тест топшириқлари китобининг расмлари эълон қилиниб, бугун бўлиб ўтган тест синовларига тегишли эканлиги иддао қилинди. Интернетдаги расмлар бўйича қуйидагилар маълум қилинди:

1. Қуйидаги тест топшириқлари китоби 2023 йил 8 майдаги диагностик тест синовига тааллуқли.

2. Қуйидаги тест топшириқлари китоби 2023 йил 23 февралдаги диагностик тест синовига тааллуқли.

3. Қуйидаги тест топшириқлари китоби 2022 йилда ўтказилган тест синовларига тааллуқли.

4. Қуйидаги тест топшириқлари китоби апробацион тест синовларига тааллуқли.

5. Қуйидаги тест топшириқлари китоби ҳам апробацион тест синовларига тааллуқли.

“Хулоса қилиб айтганда, ушбу тест топшириқлари китобларининг ҳеч бири бугун бўлиб ўтган тест синовларига тегишли эмас”, дейилади агентлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар