Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 30 июль куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Кўкдала туманларида яшовчи 7 нафар фуқаро Самарқанд вилоятига — Нуробод тумани "Пўлат" маҳалласида яшовчи танишининг туғилган кунини нишонлаш мақсадида борган. Шу куни соат тахминан 17:30 атрофида маҳалладан ўтувчи Каттақўрғон сув омборига чўмилиш мақсадида бориб, у ердаги қайиқда сув омбори қирғоғидан тахминан 40 метр узоқликка сузиб боришган.
Шу пайтда қайиқ устида фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилишгани сабабли мувозанатни йўқотиб, қайиқ ағдарилиб кетган. Оқибатда уларнинг 4 нафари — 21, 25, 22 ва 21 ёшли йигитлар чўкиб кетган, 3 нафари қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган
Олиб борилган қутқарув ишлари давомида 1 нафар шахснинг мурдаси топилган, ҳозирда қолганларини қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






