АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда абитуриент имтиҳондан четлаштирилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 1 август куни ўтказилган тест синовларидаги абитуриентларга берилган...

Ижтимоий тармоқларда 1 август куни ўтказилган тест синовларидаги абитуриентларга берилган саволлар варағининг сурати тарқалганди. Ҳолат юзасидан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.

Аниқланишича, тармоқларда тарқалган суратда кимё фанидан тест топшириқлари акс этган 7101863 рақамли тест топшириқлари китоби 1 август куни Самарқанд вилоятида ўтказилган тест синовларига тааллуқли бўлган.

Қайд этилишича, мазкур абитуриент тест топшириқлари китобининг варағини йиртиб олиб чиқиб кетгани видеокузатув орқали аниқланиб, қонунга мувофиқ тест синовидан четлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар