Хитой шимолида сув тошқинлари оқибатида 20 га яқин одам ҳалок бўлди. 133 мингдан ортиқ киши жабрланган.
Хитойда қутқарувчилар бир неча кун давом этган мисли кўрилмаган ёмғирдан кейин Пекин кўчаларида сув тошқини туфайли тўсиб қўйилган одамларга етиб боришга ҳаракат қилмоқда. Йўллар сув босган чекка ҳудудларга вертолётлар юк ташламоқда.
Сўнгги бир неча кун ичида минтақа шаҳарларида камида 20 киши ҳалок бўлди, 27 киши бедарак йўқолди ва 133 мингдан ортиқ киши жабрланди. Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир оқибатида кўчаларни сув босган, дарахтларни ағдариб ташлаган ва электр узатиш линиялари шикастланган. Ижтимойи тармоқларда сув остида қолган Пекин Дасин халқаро аэропорти тасвирлари пайдо бўлди.
Тошқин Пекин расмийларини ҳайратда қолдирди. Хитой пойтахти одатда қуруқ ёз ва доимий иссиқ ҳавога эга.
Хитойда энг кўп ҳалокатли сув тошқини 1998 йилда бўлиб, ўшанда 4150 киши ҳалок бўлган.






