АсосийJamiyat

Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан 3 нафар ИИО ходими ишдан олинди

'Фарғонада ҳайдовчи ва фуқаро ўртасидаги жанжал ортидан 3 нафар ИИО ходими ишдан олинди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Фарғонада фуқаро такси ҳайдовчиси телефонга жавоб бермагани учун унинг машинасини пачоқлаб ташлади. 

Фаррғона ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат бўйича ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тайинланган хизмат текшируви якунига кўра, ўз хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганликлари учун Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизмати отряди сафдор ходимлари В.Н., Э.П ҳамда гуруҳ командири капитан З.О. эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди.

Шунингдек, Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командири Ҳ.С.га нисбатан “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар